2024 йилги мавсум якунига 1 та тур қолди. Сир эмаски, 2025 йилдан бошлаб Суперлига иштирокчилари сони 16 тага етади.
Олдинда бизни қишки трансфер ойнаси кутиб турибди ва у келаси йилнинг 25 февраль куни якунига етади. Лига ишчи режаси бўйича мавсум 7 март санасидан старт олади. Бунда март ойидаги ФИФА кунига қадар 2 та тур беллашувларини ўтказиб олиш режалаштирилган.
"Насаф" ва "Андижон" жамоалари майдонга тушиши аниқ бўлган Суперкубок ўйини одатдагидек май ойида ўтиши катта эҳтимол. Бу вақт катта футбол учрашувини ташкил этишда ҳар тарафлама қулайлиги аввалги мавсумларда исботланган.
Тақвимдан кўриш мумкинки, Суперлиганинг ҳар бир клуби биринчи давра давомида минимум 18 тадан учрашувда майдонга тушади. Ўзбекистон кубогининг чорак финалига қадар етиб борадиган жамоаларда эса ички ўйинлар сони 20 тани ташкил этади.
Иккинчи давра давомида 3 та ФИФА куни мавжуд. Шундан келиб чиқиб, жамоалар бунда асосан Суперлигага ўз диққат эътиборини қаратади. Бу вақт оралиғида Ўзбекистон кубогининг фақатгина ярим финал ва финал ўйинлари ўтказилади.
Бу албатта ишчи режа ҳисобланади. Олдиндан аниқлашнинг иложи бўлмаган айрим ҳолатлар унга ўз таъсирини кўрсатиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Малдив ороллари туристлардан ундириладиган солиқларни кескин оширади
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди