Фото: chess.com
Шахмат бўйича амалдаги жаҳон чемпиони ва бу унвонга эга бўлган биринчи хитойлик гроссмейстер Дин Лижэн жаҳон чемпионлиги учун баҳсларнинг биринчи турида ҳиндистонлик гроссмейстер Гукеш Доммаражуни мағлуб этди.
2010 йилдан бери биринчи марта жаҳон чемпионлиги учун баҳслардаги илк ўйин томонлардан бирининг ғалабаси билан якунланди. Гукеш 42-юришдан кейин таслим бўлди. Ўйин беш соатдан ортиқ давом этди.
Дин Лижэн 32 ёшда ва FIDE жаҳон рейтингида 23-ўринни эгаллаб турибди. У 2023 йилда россиялик Ян Непомняшчийни енгиб, жаҳон шахмат тожини қўлга киритган.
Гукеш Доммаражу 18 ёшда ва FIDE рейтингида 5-ўринни эгаллаб турибди. Жаҳон чемпионлиги учун ўйин унинг фаолиятидаги биринчиси.
Жаҳон шахмат тожи учун баҳс 14 та партиядан иборат. Ғолиб чиқиш учун шахматчилардан бири 7,5 очко жамғариши лозим. Агар ҳисоб дуранг бўлса, тай-брейк партиялар ўтказилади. Мусобақа 14 декабргача давом этади, унинг соврин жамғармаси 2,5 миллион долларга тенг. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Манба: ДХХ раиси Абдусалом Азизов лавозимидан олинди
Электрдан фойдаланиб пулини тўламаган фермер хўжалигининг комбайни хатлаб қўйилди
Женна Ортега, Зендая ва ёш бўлишига қарамай Голливудни забт этган актрисалар
Украина аскари машғулотлардан бир ҳафта ўтиб қандай қилиб асирга тушганини айтиб берди