date
views 73

Биволнинг мураббийи: "Реванш учун музокаралар давом этяпти, аммо расман тасдиқланмади"

Биволнинг мураббийи: "Реванш учун музокаралар давом этяпти, аммо расман тасдиқланмади"
Айни кунларда Дмитрий Бивол ва Артур Бетербиев ўртасида реванш жангини ўтказиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Биволнинг бош мураббийи Геннадий Машьянов хабар берди.

"Реванш бўйича музокаралар олиб борилмоқда, биз мазкур баҳсни 22 февраль куни ўтказилиши ҳақида ҳам эшитдик, аммо барча расмий маълумотларни ташкилотчилар, хусусан Турки Ал аш-Шайх тақдим этиши керак. Биз ҳам бу ҳақда расмий хабарларни кутмоқдамиз", - дея Машьяновнинг сўзларини келтирди "Match TV" портали.

Эслатиб ўтамиз, 12 октябрь куни Ар-Риёдда бўлиб ўтган катта бокс оқшомида Артур очколар бўйича Дмитрийни мағлуб этганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Биволнинг мураббийи: "Реванш учун музокаралар давом этяпти, аммо расман тасдиқланмади"