date
views 134

Легионерлар: Файзуллаев — энг яхши ўйинчи, Ҳусановда ғалаба, Шомуродов ўйнамади

Легионерлар: Файзуллаев — энг яхши ўйинчи, Ҳусановда ғалаба, Шомуродов ўйнамади
FIFA кунлари якунлангач ўзбекистонлик футболчилар ўз клубларига йўл олишди ва навбатдаги баҳсларда иштирок этди.

Фото: “РПЛ”
Аббосбек Файзуллаев тўп сураётган “ЦСКА” клуби Россия кубоги доирасидаги Умарали Раҳмоналиев ҳаракат қилаётган “Рубин” клубига қарши жавоб ўйинида майдонга тушди ва йирик ҳисобда (3:0) ғалаба қозонди. Ушбу баҳсда ўзбекистонлик ярим ҳимоячи москваликларнинг иккинчи голини урди. Жарима майдони яқинида тўпни қабул қилиб олган Аббосбек чиройли зарба билан гол урди. Файзуллаев учрашувнинг энг яхши ўйинчиси бўлди. Умарали Раҳмоналиев 83 дақиқа ҳаракат қилди.

Маълумот учун, бугун, 30 ноябрь куни “ЦСКА” РПЛ доирасида яна “Рубин”га қарши баҳс олиб боради.

Фото: Getty Images
Франция чемпионатининг 13-турини бошлаб берган ўйинда “Ланс” сафарда “Реймс” устидан ғалаба қозонди. 29 ноябрь куни бўлиб ўтгн учрашувда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилди. Ушбу баҳсда Томассон ва Нзола меҳмонларнинг голларига муаллифлик қилди — 2:0.

Фото: Sofascore
Учрашувда ишончли ҳаракат қилган Ҳусановнинг ўйини Sofascore томонидан 7,4 баллга лойиқ кўрилди. Баъзи манбалар Ҳусановни учрашувнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этган. Нашр Дансонинг ушбу баҳсдаги ўйинини 8 баллга баҳолаган.

Ғалабадан сўнг “Ланс” очколарини 20 тага етказиб, 6-ўринга кўтарилди. 18 очкоси бор “Реймс” 9-поғонага тушди.

Европа Лигаси доирасида “Рома” “Тоттенҳэм” меҳмони бўлди. Учрашувда Англия клуби ҳисобни очди ва 90-дақиқагача 2:1 ҳисобида олдинда бораётган эди. Аммо Матс Ҳуммелснинг 90+1 дақиқада урган голи учрашув дуранг билан якунланишига сабабчи бўлди. Якуний ҳисоб — 2:2.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов қайдномага киритилмади.

Италия клуби кейинги баҳсни “Аталанта”га қарши ўтказади. Римдаги баҳс 3 декабрда бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Легионерлар: Файзуллаев — энг яхши ўйинчи, Ҳусановда ғалаба, Шомуродов ўйнамади