
Таиланднинг Чиангмай шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги ASBC Осиё чемпионатининг иккинчи кунги беллашувлари старт олди.
57 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчи Миразизбек Мирзаҳалилов турнир доирасида нимчорак финал жангини ўтказди.
Хитой вакили Диченг Лига қарши кечган жанг тўлиқ давом этди ва унда ҳакамларнинг якдил қарори билан Миразизбек 5:0 ҳисобида зафар қучди. Эндиликда вакилимиз чорак финал доирасида 5 декабрь куни тожикистонлик Ҳусравхон Раҳимов билан тўқнаш келади.
Маълумот ўрнида, 29 ёшли Миразизбек Мирзаҳалилов фаолияти давомида 2019 йил Бангкокда (Таиланд) ўтказилган Осиё чемпионатида олтин, 2021 йил Дубайда (БАА) ўтказилган биринчиликда кумуш медалга эга чиққан. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар