Ўзбекистон термаси Халқаро футбол федерациясининг янгиланган рейтингида ўз позициясини яхшилайди.
Футбол бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Халқаро футбол федерацияси (ФИФА)нинг янгиланган рейтингида ҳозирда эгаллаб турган 49-поғонадан уч пунктга кўтарилиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда "gazeta.uz" нашри.
Жаҳон чемпионати-2018 Осиё саралаш босқичи учинчи раунди доирасида Самвел Бабаян жамоаси Сурия, Қатар ва Хитой устидан ғалаба қозониб, фақатгина Эрондан мағлубиятга учради.
Football Rankings маълумотига кўра, Ўзбекистон 617 очко билан тахминан 46-ўринни эгаллайди ва миллий терма жамоа тарихидаги энг яхшидан кейинги натижани қайд этади. 2006 йил ноябрида энг юқори натижа — 45-ўрин эгалланган эди. Мазкур натижа билан Осиё футбол конфедерацияси аъзолари орасида Австралия (37-ўрин), Эрон (39-ўрин) ва Жанубий Кореядан (44-ўрин) кейинги тўртинчи поғонани банд этади.
Ҳисоб-китоблар Elo Ratings рейтинг тизими орқали амалга оширилиб, унда ғалабалар маржаси, учрашув муҳимлиги, уй майдонида ўйналгани ва бошқа турли хил ўзгарувчан масалалар инобатга олинади. Бироқ бу миллий терма жамоалар рейтингини аниқлашнинг норасмий тизими бўлиб, айрим ўзгаришлар қайд этилиши эҳтимолдан йироқ эмас.
20 октябрда ФИФА томонидан янгиланадиган расмий рейтингда Ўзбекистон Россиядан ўзиб кетиши аниқ. ЖЧ-2018 мезбони 52-ўринни эгаллаб, ўз тарихидаги энг ёмон натижани қайд этади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди
Парҳезшунос творог истеъмоли борасида огоҳлантирди
Харкивга яна бомба зарбалари уюштирилди
Тадқиқот: дунёда антисемитизм тўлқини кузатилмоқда