
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати — 2025 га қуръа ташлаш маросими бугун, 5 декабрь куни бўлиб ўтади.
Маросим Майамида ўтказилади. Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланадиган тадбирда жамоалар ўз гуруҳларини аниқлаб олади.

Фото: FIFA
1-саватча: “Манчестер Сити” (Англия), “Реал Мадрид” (Испания), “Бавария” (Германия), “ПСЖ” (Франция), “Фламенго” (Бразилия), “Палмейрас” (Бразилия), “Ривер Плейт” (Аргентина), “Флуминенсе” (Бразилия).
2-саватча: “Челси” (Англия), “Боруссия Дортмунд” (Германия), “Интер” (Италия), “Порту” (Португалия), “Атлетико” (Испания), “Бенфика” (Португалия), “Ювентус” (Италия), “Red Bull Зальцбург” (Австрия).
3-саватча: “Ал-Ҳилол” (Саудия Арабистони), “Улсан Хюндайи” (Жанубий Корея), “Ал-Аҳли” (Миср), “Видад” (Марокаш), “Монтеррей” (Мексика), “Леон” (Мексика), “Бока Хуниорс” (Аргентина), “Ботафого” (Бразилия).
4-саватча: “Урава Ред Даймондс” (Япония), “Ал-Айн” (БАА), “Эсперанс” (Тунис), “Мамелоди Сандаунс” (ЖАР), “Пачука” (Мексика), “Сиэтл Саундерс” (АҚШ), “Окленд Сити» (Янги Зеландия), “Интер Майами” (АҚШ).
Маълумот учун, ушбу турнирда 32 та жамоа 8 та гуруҳга бўлинади. Бир мамлакат жамоалари гуруҳда ўзаро тўқнаш келмайди.
2025 йилдан бошлаб клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 32 та жамоа иштирок этади. Европадан 12 та жамоа, Жанубий Америкадан 6 та, Африка, Осиё ва КОНКАКАФдан 4 тадан ва Океаниядан битта жамоа иштирок этади. Турнирнинг илк мезбони Америка Қўшма Штатлари бўлади.
FIFA президенти Жанни Инфантино бу борада ўз фикрларини билдириб ўтган эди: “Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати профессионал клублар футболининг энг юқори чўққиси бўлади. АҚШ турнирнинг янги форматини ўтказиш учун идеал жой”.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати йил охирида Саудия Арабистонида бўлиб ўтган ва унда “Манчестер Сити” ғолиб бўлган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар