
Франция чемпионати 14-тур доирасидаги "Ланс" — "Монпелье" ўйини бўлиб ўтди. Ўйинда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалабага эришишди.
"Ланс" — "Монпелье" 2:0
Голлар: 1:0 – 39 Лабо-Ласкари, 2:0 – 90+1, автогол Лекомт.
"Ланс": Самба, Медина (Чавес, 81), Хусанов, Данзо, Франковски, Диуф (Эль-Энауи, 60), Томассон, Зарури, Фюльжени (Давид Кошта, 76), Лабо-Ласкари (Сотока, 61), Нзола (Саид, 61).
"Монпелье": Лекомт, Саньян, Максимович (Адамс, 71), Омерагич, Саванье, Силла, Шотар (Барес, 84), Ферри (Ндиайе, 84), Шато, Норден (Хазри, 46), Аль-Тамари.
Огоҳлантириш: Саванье (43), Саньян (71), Сотока (79), Самба (90), Шато (90+4).
Қувонарлиси, баҳсдаги ишончли ҳаракатлари билан ажралиб турган ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов Лига 1 томонидан ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди!
"Абдуқодир Ҳусанов — сизнинг учрашувдаги энг яхши ўйинчингиз" — дея ўзбек тилида ёзди Лига 1 Instagram саҳифаси.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар