
Франция чемпионатининг 14-турида “Ланс” ўз майдонида “Монпелье” футболчиларини қабул қилиб, рақиб устидан ишончли 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашув қаҳрамони Абдуқодир Ҳусанов бўлди. 20 ёшли марказий ҳимоячи рақибга қарши бехато ҳаракат қилди. “Монпелье”нинг барча ҳужумларини бартараф этди. Жамоаси ҳисобни очган ҳужумни бошлаб берди. Ҳал қилувчи паллада бўш дарвозага кириб кетаётган тўпни боши билан қайтариб юборди.
Легионеримиз бир қатор манбалар, таниқли экспертлар ва “Ланс” мухлислари томонидан учрашувнинг энг яхши ўйинчиси, деб топилди.
Европалик футбол ишқибозлари ижтимоий тармоқларда Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинларини муҳокама қиляпти.
KALENSMUENDO:
Ҳусанов ҳақиқатдан замонавий ҳимоячига хос барча хислатларни ўзида мужассам қилган. У ҳали “Ланс”далигида ундан фойдаланиб қолишимиз керак. Унинг ўсиб бораётганини кўриш мамнуният бағишлайди.
BASS62:
Абдуқодирнинг камчилигини топиш қийин. У тезкор, шиддатли, тўп билан эркин муомала қилади, зарбаси зўр ва узоқ масофага аниқ пас узатади.
SYL1362:
Ҳусановнинг ўйинларидан баҳра олайлик. Абдуқодир ўзига берилган кичик имкониятдан максимал даражада фойдаланиб қолди. Жуда тез ўсди ва муҳим ўйинчига айланди.
Мен Ҳусанов узоқдан зарба йўллаб ёки бурчакдан тўп узатилганда олдинга ўтиб, гол уришини жуда хоҳлайман. Бу биз мухлислар учун жуда яхши хайрлашув совғаси бўларди. Чунки барибир уни катта сумма эвазига биздан олиб кетадиган гранд клублар топилади.
RICOU62:
Ҳусанов айни пайтда Франция чемпионатидаги энг яхши ҳимоячи. Абдуқодир ва Брис Самба бор экан “қуруқ” серия доим долзарб бўлиб қолаверади. Биз Ҳусановнинг бошқа жамоага трансфер қилинишини истамаймиз!
BRUNODU77:
Абдуқодирнинг бунақа ўйнашида қишки трансферлар вақтида ушлаб қолиш жуда қийин масалага айланади. Чунки унинг харидорлари сафи ортиб бормоқда, “Ланс”га эса пул зарур.
Европада Ҳусановнинг сифатларига эга бошқа ёш ҳимоячи йўқ, Абдуқодир “топ-5” лигаларидаги исталган жамоада ўйнаб кета олади. Шунинг учун ҳам унинг рейтинги ва нархи тез ошмоқда.
FD:
Ҳозирги ёшида кўрсатаётган ўйин даражасини таърифлашга тил ожиз. Ҳозирнинг ўзида дунёнинг энг зўр ҳимоячилардан бири дейишимиз мумкин. Мен уни ҳеч бўлмаганда ёзгача жамоада олиб қолишларига умид қиламан. Ёзда Ҳусанов трансфер бозорини портлатади.
PAS CONTENT:
Мен Capology сайти орқали Ҳусановнинг маошини кўрдим. У жуда паст, йилиги 140 минг евро атрофида. Унинг самарадорлигини инобатга олиб, маошини кўтариш орқали таркибда қолишга кўндирса бўлмайдими? Маошини ошириш орқали истеъдодли ўйинчини жамоада сақлаб қолардик.
Tony:
“Ланс”нинг доимий муаммоси Абдуқодир Ҳусанов каби истеъдод эгаларини жамоада ушлаб қолиш бўлган. Агар клубнинг молиявий муаммолари бўлмаган тақдирда ҳам харидорларга қарши туриш имконсиз.
“Ланс” салоҳиятли ўйинчиларни арзонга трансфер қилиш, уларнинг очилишига ёрдам бериш ва яхши сумма эвазига бошқа клубларга жўнатиш билан шуғулланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар