date
views 117

Қатар терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди

Қатар терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Қатар футбол ассоциацияси терма жамоа бош мураббийи Тинтин Маркес Лопесни истеъфога чиқарди. Қатар ушбу мутахассис қўлостида Осиё кубогида зафар қучган эди.

Қатар терма жамоасига янги мураббий ҳам тайинланди. Бугунги кунгача Тинтин Маркесга ёрдамчи бўлиб ишлаб келган испаниялик Луис Гарсия Қатар терма жамоасининг янги устозига айланди. 43 ёшли мутахассис 2023 йилда Испаниянинг "Эспаньол" клубини ҳам бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, Қатар 14 ноябрь куни ўз уйида Ўзбекистонни 3:2 ҳисобида мағлуб этганидан кейин 19 ноябрь куни Абу Дабида БАА терма жамоасидан 0:5 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қатар терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди