Фото: Getty Images
Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Микель Артета тез орада футбол ўйинлари формати ўзгариб, давомийлиги қисқариши мумкин.
“Яқин келажакда қисқароқ футбол ўйинлари кўришимиз мумкин. Биз аллақачон Чемпионлар Лигасининг ўзгартирилган форматига ўргандик. Шундай экан, бу ҳам амалга ошиши мумкин”, дея Артетанинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда.
Аввалроқ ОАВда FIFA ва Халқаро футбол ассоциацияси кенгаши (IFAB) “тоза ўйин вақти” форматига ўтиб, ўйинлар вақтини 60 дақиқагача қисқартириш вариантини кўриб чиқаётгани ҳақида маълумот пайдо бўлган эди.
Микель Артета “Арсенал” клубини 2019 йилдан бери бошқариб келмоқда. Жорий мавсумда “Арсенал” клуби 16 турдан сўнг 30 очко тўплаб 3-ўринни эгаллаб турибди. Кеча, 14 декабрь куни жамоа АПЛ доирасида “Эвертон”га қарши майдонга тушиб дуранг натижа қайд этди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эртага Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади
Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер баҳоси Роналдуники билан тенглашди, навбат Мессига(ми?)
Хорижлик мутахассислар учун 2024 йилдаги энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Ўзбекистон январ-октябр ойларида қанча электромобил импорт қилгани айтилди
Жанубий Корея президенти истеъфога чиқишдан бош тортди
Исроил собиқ президенти: “Қиролича Елизавета исроилликларни террорчи деб ҳисоблаган”
Россия Европа Иттифоқи ва АҚШдан снайпер милтиқларини қандай оляпти?
UFC турнирининг 2024 йилдаги сўнгги прелим кардидаги жанглар якунланди