“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоасининг муваффақиятсизлик тўридан чиқа олмаётганига қарамай, клубдан кетиш нияти йўқлигини очиқ айтди.
- Агар “Манчестер Сити”ни ҳозирги ҳолатда ташлаб кетадиган бўлсам, кейин ўзимни кечира олмайман!
Бу вазиятда кетишимни ўйласам, уйқум қочиб кетяпти. Бунинг имкони йўқ. Агар шундай ўйнашда давом этсак, мени бўшатиб юборишлари ҳеч гап эмас.
Ўзим эса, ихтиёрим билан кетмайман. Бундай қилишимнинг иложи йўқ, - деди испаниялик мутахассис.
Хосеп Гвардиола “шаҳарликлар”га 2016 йилдан бери устозлик қилади. Клубнинг энг муваффақиятли даври айнан испан мутахассиси ишлаган даврга тўғри келади. Бироқ жорий мавсумда “Манчестер Сити” жароҳатларнинг кўплиги туфайли ўз даражасини намойиш қила олмаяпти. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эртага Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади
Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер баҳоси Роналдуники билан тенглашди, навбат Мессига(ми?)
Хорижлик мутахассислар учун 2024 йилдаги энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Абдулазиз Комилов Туркманистоннинг «Ҳурматли эл ёшуллиси» унвони билан тақдирланди
Япония компаниялари Ойда фойдали қазилмаларни қазиб олмоқчи
Қрим парламенти раҳбари: Трампнинг Украина бўйича режаси Зеленский учун сигнал
Ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу шахмат тарихидаги энг ёш жаҳон чемпиони бўлди
Чеченистон пойтахти Грозний яна Украина дронлари ҳужумига учради (видео)