Фото: ЎзПФЛ
Аввалроқ ЎзПФЛ Бекободнинг “Металлург” ПФК МЧЖ устав капиталининг 100 фоиз улушига эгалик қилувчи “Ўзметкомбинат”га мурожаат қилиб, 24 декабргача клубнинг Суперлигадаги келгуси тақдирига ойдинлик киритишини сўрагани ҳақида хабар берилганди.
ЎзПФЛнинг хабар беришича, 20 декабрь куни “Ўзметкомбинат” сўровга жавоб қайтарган. Унда “Металлург”нинг Суперлигада иштирок этмаслиги маълум қилинган. Жавоб хатида ташкилотнинг клубга ҳомийлик маблағи ажратиши тўхтатилгани ва бунинг сабаблари батафсил тушунтирилган.
“Металлург клубининг Суперлигадаги ўрнини эгаллаш жараёни қандай кетма-кетликда бўлиши аввалроқ маълум қилинганди. Мана шу йўналиш асосида клубларга қарор қабул қилиш учун маълум вақт берилади ва уларнинг қарори ҳам Лига томонидан расман маълум қилинади”, дейилади хабарда.
Унга кўра, дастлабки “Олимпик”, кейин “Хоразм”, ундан сўнг эса “Локомотив” Суперлигада иштирок этиш имконига эга бўлади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Маск Украинага ёрдам беришни АҚШнинг энг ёмон қарорларидан бири деб атади
Генерал Кирилловнинг қотиллик иши очилишида Ўзбекистон томони ҳам иштирок этади
Жакартада "Имом Бухорий: Ўзбекистон ислом санъати" кўргазмаси очилди
Исроилнинг қарийб 2 млн аҳолиси қашшоқликда кун кечирмоқда
Ал-Жулоний: “Сурия Афғонистон эмас ва бўлмайди ҳам”
Шавкат Мирзиёев россиялик генералнинг ўлими муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди
Илон Маск: “Европа давлатлари йўқ бўлиб кетиш хавфи остида”
Россиялик ҳарбийлар Киевга баллистик ракета билан ҳужум қилди