date
views 472

Ўзбекистон U-20 Саудия Арабистонига қарши ўйин сўнггида ажойиб камбэк қайд этди!

Ўзбекистон U-20 Саудия Арабистонига қарши ўйин сўнггида ажойиб камбэк қайд этди!
Айни кунларда Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қатарда ўқув-йиғин машғулотларини олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, ёшларимиз Хитойда бўлиб ўтадиган U-20 Осиё кубогига тайёргарликни давом эттирмоқда. Жамоамиз Хитойда бўлиб ўтадиган мусобақанинг «C» гуруҳидан жой олишган. Улар гуруҳ босқичида, Эрон, Яман ва Индонезия термаларига қарши баҳс олиб боради.

Маълумот ўрнида, мазкур мусобақа Чилида бўлиб ўтадиган 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги ФИФА Жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ҳам ўтайди. Мусобақанинг энг яхши 4 та жамоаси 2025 йилги ёшлар ўртасидаги мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Саудия Арабистони U-20 — Ўзбекистон U-20 1:2
Голлар
: Саад Хақави (21), Муҳаммадали Ўринбоев (88, 90).

Ўзбекистон: 1. Самандар Муратбоев, 2. Диёрбек Абдуназаров, 3. Саидхон Ҳамидов, 4. Муҳаммадали Зоҳидов (с), 5. Беҳруз Жуматов, 6. Муҳаммадали Реимов, 7. Оллоберган Каримов, 8. Муродали Усмонов, 9. Нурлан Ибраимов, 10. Муроджон Комилов, 11. Саидумархон Саиднуруллаев.

Захира: Собиров, Муркаев, Аҳмаджонов, Тухсанов, Абдуллаев, Ҳайруллаев, Ўринбоев, Фомин, Жумаев, Ризақулов, Саидов, Тўлқинбеков.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон U-20 Саудия Арабистонига қарши ўйин сўнггида ажойиб камбэк қайд этди!