
“Манчестер Юнайтед”га катта умидлар билан олиб келинган бош мураббий Рубен Аморим ҳам жамоа ўйини ва натижаларида ижобий ўзгариш қила олмаяпти.
Португалиялик мутахассис қўл остида манчестерликлар сўнгги тўрт учрашувнинг барчасида ютқазди. Хусусан, Англия Премьер-лигасининг 19-турида жамоа ўз мухлислари кўз ўнгида “Ньюкасл”дан 0:2 ҳисобида енгилди.
Шундан сўнг, журналистлар Рубен Аморимдан жамоадан қачон кетиши ҳақида сўрашди.
- Агар кетишим жамоа учун яхши бўлишини сезсам, дарров жойимни топшираман. Бундай ҳолатларда одам ўз ғояларига содиқ қолиши керак. Мен охиригача шундай қиламан.
Ғояларимда ҳеч қандай ўзгариш йўқ. Ўзгаришлар муайян учрашувга қараб, фақат тактикаларда бўлади, - деди Рубен Аморим. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар