Европада қишки трансфер бозори очилди. Таркибида ўзгаришга қўл урмоқчи бўлаётган клублар анча фаоллашиб қолди. Январда бозори “қайнайдиган” футболчилардан бири “Ланс”да ўйнаётган марказий ҳимоячимиз Абдуқодир Ҳусанов бўлади.
Энг нуфузли манбалар 20 ёшли истеъдод эгасига Франция, Англия, Испания, Италия, Германия, Туркиянинг ўндан зиёд клублари жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақидаги маълумотлар тинимсиз эълон қилинмоқда.
Ҳатто айрим клублар ҳали трансфер ойнаси очилмай туриб, “Ланс”га аниқ таклиф билан мурожаат қилганди. Хусусан, Англия Чемпионшипида ўйнаётган “Лидс Юнайтед” ўзбек футболчиси учун французларга 20 миллион евро таклиф қилди. Бироқ бу таклиф клубни ҳам, Ҳусановни ҳам қизиқтиргани йўқ.
Caught Offside нашрига кўра, Абдуқодир Ҳусановга Англиядан яна бир аниқ таклиф тушди. Ўз сафида истеъдодли ўйинчиларни жамлаш бўйича катта тажриба тўплаган “Вулверхэмптон” ўзбекистонлик ҳимоячини олиш бўйича амалий қадам ташлади.
- Ўзбекистон терма жамоаси ва “Ланс” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириш эҳтимоли ошиб бормоқда. Британия клубларининг бу ўйинчига мавсум бошида бошланган қизиқиши тобора кучайиб бормоқда.
Қишки трансфер ойнасининг дастлабки кунларида Ҳусанов учун курашда аниқ таклиф тайёрлаган “Вулверхэмптон” фаворитга айланди. “Бўрилар” ўзбек футболчисига асосий таркибдан жой ва доимий ўйин амалиёти берилишини кафолатлади.
Абдуқодирнинг трансферига “Тоттенхэм” бош мураббийи Анге Постекоглу ҳам жиддий қизиқиш билдиряпти. “Вулверхэмптон”нинг таклифини ҳар томонлама қудратли ҳисобланган “Манчестер Сити” мутасаддилари “уриши” мумкин.
Лекин Абдуқодир Ҳусанов манфаатларини ҳимоя қилаётган агентлар “шаҳарликлар”нинг ҳимоячига ўйин амалиётини кафолатламаслиги туфайли бу вариантни бугунги кунда истиқболли, деб ҳисобламайди, - деб ёзмоқда Caught Offside нашри.
“Ланс” молиявий аҳволидан келиб чиқиб, бир неча етакчи ўйинчисини сотиб юборишга мажбур бўлмоқда.
Хусусан, айни пайтда Абдуқодир Ҳусановдан ташқари дарвозабон Брис Самба, етакчи ҳимоячи Кевин Дансонинг агентлари ҳам қишки трансферлар даврида ўз мижозларига муносиб жамоа топиш ҳаракатини бошлаб юборган.
“Ланс” бюджетида 44 миллион евро миқдорида камомад юзага келган. Бу муаммонинг келиб чиқишига ёзда Кевин Дансонинг “Рома”га ва Нил Эл-Айнауининг “Монако”га режалаштирилган трансфери барбод бўлгани сабаб бўлди.
Клуб фэйр-плей қоидаларини бузмаслиги учун етакчи ўйинчилари трансферидан бюджетга тушум қилиши керак. Бу борада энг қиммат актив Абдуқодир Ҳусанов ҳисобланади. Лансликлар 100 минг еврога олинган ўзбек футболчиси трансферидан 30 миллион евро атрофида маблағ ишлаб олишни кўзламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов жорий мавсум “Ланс” сафида барча турнирларда 16 маротаба майдонга тушиб, битта ассист қайд этди. Легионеримиз ҳисобида битта қизил ва иккита сариқ карточка ҳам бор. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия. Ҳусниддин Алиқулов "Бешиктош" дарвозасига гол урганди, аммо... (видео)
Камбэк! 0:2 ҳисобини 3:2 га айлантирган «Милан» Италия суперкубогини қўлга киритди
Кўп сув ичиш организм учун қай даражада фойдали?
Гвардиола “Манчестер Сити”нинг муваффақиятсизлиги сабабчиси ким эканини айтди
5 январда кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиши мумкин
Японияда Ер юзидаги энг кекса аёл вафот этди
Блинкен: “АҚШ Украинага уруш бошланишидан олдин яширинча қурол беришни бошлаган”
Хоразмда "Қизил китоб"га киритилган қушни сотаётган шахс қўлга тушди