15:15 / 05.01.2025
177

“Барселона” юлдузлари шокда: Бизни алдашди!

“Барселона” юлдузлари шокда: Бизни алдашди!
“Барселона”нинг испаниялик футболчилари – Даниэль Ольмо ва Пау Виктор Испания Қироллиги футбол федерацияси ва Ла Лига раҳбариятининг уларни чемпионатнинг иккинчи қисмига рўйхатдан ўтказмаслик тўғрисидаги қароридан ҳайратга тушди.

Carrusel Deportivo нашрининг маълум қилишича, ҳар икки ўйинчи ўзларини алданган, деб ҳисоблайди. Чунки клубдагилар уларга ҳужжатлар вақтида етказилгани, ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ масалалар Ла Лига ва федерация билан ҳал этилганини айтишган.

Аввалроқ, “Барселона” дубайлик ва қатарлик инвесторлар орқали клуб ғазнасига тушум қилингани ва клуб раҳбарияти бу икки футболчини қайдномадан ўтказишга рухсат олгани ҳақида маълумот тарқатилганди. Бироқ, клубнинг навбатдаги уриниши ҳам зое кетди.

Энди каталонияликлар бу масала юзасидан Испания Олий спорт кенгашига ариза беришга қарор қилди. Агар муаммо бартараф этилмаса, Ольма ҳам, Виктор ҳам эркин агент мақомида “Барселона”ни тарк этиш ҳуқуқига эга бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт