date
views 767

"Суперлига - 2024"нинг энг яхши футболчиси янги мавсумни қаерда ўтказади?

"Суперлига - 2024"нинг энг яхши футболчиси янги мавсумни қаерда ўтказади?
Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони, Қаршининг "Насаф" жамоаси кейинги мавсум олдидан шартномаси якунланган футболчилари билан янги келишувларни амалга оширмоқда.

Жумладан, "аждарлар" матбуоти кеча Жавоҳир Сидиқов билан шартнома узайтирилган ҳақида хабар берган эди.

Маълум бўлишича, суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси Акмал Мозговой ҳам яна бир йил Қаршида қолади. Футболчи клуб билан бу борада келишувга эришган.

Шунингдек, жамоа ярим ҳимоячиси Шароф Муҳитдинов ҳам 2025 йилни "Насаф" клубида ўтказади.

Маълумот учун, Рўзиқул Бердиев шогирдлари ҳозирда Қаршида машғулотлар ўтказмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Суперлига - 2024"нинг энг яхши футболчиси янги мавсумни қаерда ўтказади?