14:18 / 07.01.2025
298

Кечиктирилган «кадастр» учун жарималар камайтирилмоқда

Кечиктирилган «кадастр» учун жарималар камайтирилмоқда
Бугун, 7 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ер участкаларидан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, мазкур қонун лойиҳасида 3 та кодекс ва 5 та қонунларга ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш тизимини жорий этиш, уларни белгилаш ва ўзгартириш тартиблари акс этмоқда. Қолаверса, аҳолининг кўп сонли таклиф ва эътирозлари инобатга олинган ҳолда фуқаролар томонидан турар жойларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик юзасидан белгиланган жавобгарлик енгиллаштирилмоқда, яъни жарима миқдори камайтирилмоқда.

Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши келгусида ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари белгиланишига ва бундан ер участкалари фойдаланувчилари, ижарачилари ҳамда мулкдорлари хабардор бўлишига, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва бошқариш самарадорлигини ошириш, ер участкаларидан фойдаланиш жараёнида ер ва шаҳарсозлик қонунчилиги ўртасидаги муносабатларни таъминлашга хизмат қилади.

Эътиборлиси, давлат ер ва шаҳарсозлик кадастрларини юритиш тартибини такомиллаштириш ҳамда турар жойга бўлган ҳуқуқини ўз вақтида давлат рўйхатидан ўтказмаган фуқароларга нисбатан маъмурий жавобгарлик енгиллаштирилишига эришилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Маълумот учун, МЖтКнинг 68-1 моддасида Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик, фуқароларга БҲМнинг ўн баравари, мансабдор шахсларга эса ўн беш баравари миқдорида жарима жазоси белгиланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт