17:40 / 11.01.2025
5

Ислом Махачев ва Арман Царукян жанги муддатидан аввал якунланади... (Сўровнома)

Ислом Махачев ва Арман Царукян жанги муддатидан аввал якунланади... (Сўровнома)
19 январга ўтар кечаси АҚШнинг Лос-Анжелас шаҳри "UFC 311" турнирига мезбонлик қилади. Мазкур оқшомнинг асосий тўқнашуви Ислам Махачев ҳамда Арман Царукян ўртасида кечади. Биз ушбу қарама-қаршилик борасида анъанага мувофиқ ўзбек яккакураш олами вакилларининг фикри билан қизиқдик.

Суннат Илясов - Ўзбек ММАсининг байроқдори! (Жаҳон чемпиони)

- Бу жанг борасида гапирадиган бўлсак, Исламда имконият юқори. Унинг кураши жуда зўр. Рақибида ҳам бу жиҳат яхши шаклланган-у, барибир хом кураши. Ҳозирги кунга келиб, яхши хозирлик кўргандир, лекин бу етарли эмас. Ислам бошқа даража. Яъни Исламни кураш базаси билан Царукянникини фарқи бор. Махачев "стойка"да ҳам курашда ҳам устун. Тактикаси зўр. Жамоасида Ҳабибдек акаси, мураббийи бор. Бу ярим ғалаба дегани. Имкониятлар 90/10 % Ислам!

Рустам Магдиев - собиқ спортчи, мураббий (Қўл жанги бўйича жаҳон чемпиони)

- Яхши жанг бўлади. Тўғриси, Махачевнинг имкониятларини яхши биламан. Царукянни у қадар кузатган эмасман. Шунинг учун Махачевга мухлислик қиламан. Қолаверса, у мукаммал жангчи. Жисмоний ҳолати ҳам зўр. Ҳар томонлама устун. Бу жангда Махачев ғалаба қозонади. Имкониятлар 80/20% Махачев.

Мирзоҳид Атабоев - собиқ спортчи, мураббий (Кикбоксинг бўйича жаҳон чемпиони)

- Қизиқарли жанг бўлади. Махачев агар Волкановски билан биринчи жангдаги каби рақибга паст баҳо берса ва шошқалоқликка йўл қўйса, Царукянда имконият пайдо бўлади. Бошқа жиҳатдан Царукянда устунлик кўрмаяпман. Ислам жисмонан ҳам бақувват ундан. Уларнинг биринчи жангидан хулоса чиқармаслик керак. Ислам ҳозир бошқа даражада. Имкониятларни 70/30% деган бўлардим. Албатта Ислам фойдасига!

Мансур Тугизбаев - ММА жангчиси, мураббий ва рефери

- Ижтимоий тармоқларда, турли хил нашрларда кўпчилик Царукян жиддий қаршилик кўрсатади, деган фикрларни билдирмоқда. Мен бу фикрга қўшилмаган бўлардим. Жанг муддатидан аввал якунланади. Яъни узоғи 3-раундда Ислам техник нокаут ёки бўғиш усули билан ғалаба қозонади. Имкониятлар 70/30%.

Мавлонбек Қаҳҳоров - муайтайчи (жаҳон чемпиони)

- Бу сафар иккиси учун ҳам осон бўлмайди. Царукянда руҳий босим бўлмаса керак, деб ўйлайман ва бу гал ундан анча фаол, агрессив жанг кутяпман. Бироқ, барибир Ислам ютади, деган фикрдаман. Чунки Исламни ўзи ҳам бурчаги ҳам жуда тажрибали. Тўғриси, ўзим Исламга мухлислик қиламан. Имкониятлар 60/40% Ислам!

Мирафзал Ахтамов - ММА жангчиси (Беллатор)

- Қизиқ жанг бўлади. Менимча Царукян жиддий қаршилик кўрсата олади. Имкониятларни 50/50 баҳолаган бўлардим. Жанг тўлиқ давом этса керак. Аммо бир жиҳат бор, жанг тўлиқ давом этса ҳам барибир чемпионда нисбатан устунлик бўлади. Эҳтимол, очколарга кўра Ислам ғалаба қозонар.

Абдураҳмон Фозилов - ММА жангчиси

- Жанг тенг курашлар остида кечса керак. Иккиси ҳам курашчи ва курашдан яхши ҳимояланишади. Лекин барибир Ислам тажрибалироқ ва даражаси юқорироқ. Жанг тўлиқ давом этади ва очколар ҳисобига Ислам ғалаба қозонади. Имкониятларни 60/40% деган бўлардим.

Фахриддин Мардиев - ММА жангчиси

- Исламда имконият юқори деб ўйлайман. Жанг тўлиқ давом этади, деган фикрда ҳам эмасман. Ислам узоғи 4-раундда ғалаба қозонса керак. Имкониятларни 70/30% дея баҳолаган бўлардим.

Акбар Исломбоев -ММА жангчиси

- Дастлабки раундлар Ислам учун қийин бўлади. Лекин барибир жанг тўлиқ давом этмайди. 3 ёки 4-раундда Ислам сабмишн билан ғалаба қозонади. Имкониятларни 60/40% дея баҳолаган бўлардим.

Давлат Хаджаев - ММА жангчиси

- Жанг тўлиқ давом этади, деб ўйламайман. Тўғри, Ислам учун ноқулай рақиб ва қийин жанг. Аммо Ислам 4-раундда сабмишн билан ғалаба қозонади. Бунга 99% ишонаман. Майли 1 % Арманга ҳам имконият берайлик.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт