Сўнгги йилларда Бельгия футболчилари Европанинг турли чемпионатларида тўп суришмоқда. Улар ўз тажрибаларини оширишмоқда. Бунинг оқибатида терма жамоа халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этмоқда. Қуйида АПЛда ўйнаётган бельгиялик футболчилар хусусида сўз юритамиз.
Тибо Куртуа, “Челси”
Бу дарвозабон “Челси”нинг бугунги кундаги асосий дарвозабони ҳисобланади. Қолаверса, терма жамоада ҳам биринчи рақамли эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Ёш бўлишига қарамай, ажойиб сейвлари, ўйинни яхши назорат қила олиши билан ном қозонган. Куртуа “Атлетико”да катта тажриба тўплаганидан кейин, “Челси”га қайтиб келганди. Шундан кейин у Петр Чехдан асосий таркибни олиб қўйганди.
Симон Минолье, “Ливерпуль”
Бельгия терма жамоасининг яна бир дарвозабони Минолье айни вақтда “Ливерпуль”да тўп сурмоқда. Бироқ Симон охирги ўйинларда йўл қўйган хатолари эвазига Юрген Клопп уни захирага михлади. Эндиликда у асосий таркибга кириш учун ҳаракат қилади.
Тоби Алдервейрелд, “Тоттенхэм”
“Тоттенхэм” ҳимоячиси Тоби ҳам АПЛда анчадан бери тўп сурмоқда. Дастлаб у “Саутгемптон”да ўйнади. Кейин “авлиёлар” устози Маурисио Почеттино “Тоттенхэм”да иш бошлаганидан кейин, Тобини ўз олдига чақирди. Эндиликда Тоби лондонликлар сафида ишончли ўйинларини кўрсатишда давом этмоқда.
Маруан Феллайини, “Манчестер Юнайтед”
Майдонда узун ва қўпол соч турмаги билан ном қозонган Феллайини ҳарактерини кўпчилик ёқтирмайди. Чунки у беъмани ишларга кўп қўл уради. “Эвертон”дан кейин “Манчестер Юнайтед”га ўтган ярим ҳимоячи ҳозирда Жозе Моуриньонинг ишонган футболчисига айланган.
Эден Азар, “Челси”
Дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири Азар ҳисобланади. У айни вақтда “Челси”дан кетишни истамоқда. Азар охирги пайтларда ўз ўйинларини анча пасайтириб юборди. Бунга у клубдаги муҳитдан норози бўлаётганлиги билан боғлиқ эканлигини айтиб ўтди. Шунга қарамай, у терма жамоа ва “Челси”нинг муҳим ўйинчиларидан бири бўлиб қолаверади.
Кевин Де Брюйне, “Манчестер Сити”
“Челси”да ўз жойини топа олмаган Де Брюйне “Манчестер Сити”да ажойиб ўйинларини кўрсатмоқда. У “Вольфсбург”да катта тажриба тўплади. Немис футболи уни янада яхши даражага чиқишига хизмат қилди. Умуман олганда, Азар ва Де Брюйне ўйинлари деряли бир хил. Иккисида ҳам тезлик жойида. Ўйинни бошқара олиш ҳам ўхшаш.
Кристиан Бентеке, “Кристал Пэлас”
Бентеке АПЛда ўйнаётганига анча вақт бўлиб қолди. Дастлаб “Астон Вилла”да ўйнаган ҳужумчи, ўз голлари билан “Ливерпуль”га йўл олганди. Афсуски, у “қизиллар” сафида муҳим футболчига айлана олмади. Асосан захирада қолиб кетди. Шу боисдан у ёзда “Ливерпуль”ни тарк этди ва “Кристал Пэлас”га ўтди. Бу клубда эса у яна голларини сонини оширишда давом этмоқда.
Ромелу Лукаку, “Эвертон”
Айни пайтда кўплаб жамоаларнинг қизиқишига сабаб бўлган бельгиялик футболчи айнан Лукаку ҳисобланади. У ўзининг энг оптимал спорт формасига чиқишга эришди. Ҳар бир ўйинда муҳим голларни киритиб, “Эвертон”га ғалаба келтиришда давом этмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширилганда Бизнес-омбудсман хабардор этилади
Қидирувдаги машинага бошқа авторақам тақиб юрилгани маълум бўлди
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
Филиппин пойтахтида бошланган ёнғинда мингга яқин уйлар ёниб кетди
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди