15:25 / 17.01.2025
438

Ҳоланд “Манчестер Сити” билан сал кам 10 йиллик шартнома имзолади

Ҳоланд “Манчестер Сити” билан сал кам 10 йиллик шартнома имзолади
Норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Ҳоланд “Манчестер Сити” билан шартномасини 2034 йил ёзигача узайтирди. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.

Шундай қилиб, футболчи клубда яна 9,5 йил давомида ўйнайди. Манбага кўра, янги шартномада аввалги товон пули билан боғлиқ барча бандлар олиб ташланган. Ҳоланднинг маоши клубдаги энг юқори кўрсаткичга айланади. Янги шартномада футболчининг маоши барча жамоадошларидан юқорироқ бўлади. Бу спорт тарихидаги энг қиммат шартномалардан бири экани айтилмоқда.

Футболчи шартнома имзолагач, ўз фикрларини билдириб ўтди.

Мен янги шартнома имзолаганимдан ва ушбу ажойиб клубда яна узоқроқ вақт ўтказиш имкониятига эга бўлганимдан хурсандман.

“Манчестер Сити” — ажойиб инсонлар ва зўр мухлислар билан тўла ўзига хос клуб. Бу ерда ҳар ким ўзининг энг яхши қирраларини намоён эта олади
”, деди Ҳоланд.

24 ёшли Ҳоланд жорий мавсумда клуб сафида барча турнирларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол ва 1 та голли узатма амалга оширган. Transfermarkt порталида футболчининг бозор қиймати 200 миллион евро деб баҳоланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт