Португалия терма жамоаси ва "Порту" дарвозабони Диогу Кошта Англияга кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда "Football Transfers" хабар бермоқда.
Манбага кўра, ушбу португалиялик дарвозабонга "Манчестер Сити" қизиқиш билдирмоқда. "Шаҳарликлар" Диогу Коштани бразилиялик Эдерсоннинг ўрнига асосий номзод сифатида кўрмоқда. Диогунинг трансфери ёзги трансфер ойнасида амалга ошиши кутилмоқда.
Кошта ва "Порту" ўртасидаги амалдаги шартнома 2027 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.
"Transfermarkt" портали унинг бозор қийматини 40 миллион евро деб баҳолаган. Жорий мавсумда Кошта 24 та учрашувда майдонга тушиб, шундан 13 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар