16:02 / 23.01.2025
2 049

Гвардиола жамоасининг “ПСЖ”га мағлуб бўлгани ҳақида нималар деди?

Гвардиола жамоасининг “ПСЖ”га мағлуб бўлгани ҳақида нималар деди?
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 7-турида жамоасининг 2:4 ҳисобидаги мағлубияти ҳақида фикр билдирди. Ўйинда “шаҳарликлар” 2:0 ҳисобида олдинда бораётган бўлсада, якунда аламли тарзда камбэк қурбони бўлди.

“Биринчи бўлимда бизда ҳам уларда ҳам имкониятлар бўлди. Рақиб биздан яхшироқ ўйнади. Биз беш дақиқада голлар урдик, улар ҳам беш дақиқада иккита гол урди. Биринчи ўтказиб юборилган голдан сўнг, ўзимизни йўқотиб қўйдик. Ўша пайтда улар жонланди. Тез ўйнаб, курашларда устун келди. Биз бунга бардош бера олмадик”, - деди Гвардиола дея унинг сўзларини келтиради Mirror.

Маълумот учун, ҳозирда “Манчестер Сити” Чемпионлар Лигаси турнир жадвалида 8 очко билан 25-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига тўғридан-тўғри чиқиш имкониятини йўқотган. Сўнгги турда жамоани ғалабадан бошқа ҳеч қандай натижа қаноатлантирмайди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт