WBA йўналишида ярим ўрта вазнда мажбурий даъвогар мақомига эга бўлган Шаҳрам Ғиёсов WBA чемпиони Эймантас Станионис ва IBF чемпиони Жейрон Эннис ўртасидаги 12 апрель куни Атлантик-Ситида бўлиб ўтадиган жангга розилик билдирди.
Шаҳрам Ғиёсов ушбу жангга, унинг ғолиби билан кейинчалик рингга чиқиш шарти билан рози бўлган.
WBA қарори
The Ring нашри WBA'нинг мазкур қарорини шундай изоҳлади:
“WBA ярим ўрта вазн чемпиони Эймантас Станионисга 12 апрель куни IBF чемпиони Жейрон Эннисга қарши бирлаштирувчи жанг ўтказиш учун махсус рухсат берди. Қоидаларга мувофиқ, Станионис жамоаси мажбурий даъвогар Шаҳрам Ғиёсов билан келишувга эришди ва Ғиёсов жанг ўтказилишига рози бўлди”.
WBA қоидаларига кўра, Станионис ва Эннис ўртасидаги жанг ғолиби 120 кун ичида Шаҳрам Ғиёсов билан рингга чиқиши шарт.
Шаҳрам Ғиёсовнинг жанг куни
Шунингдек, The Ring нашри маълумотига кўра, Шаҳрам Ғиёсов ҳам 12 апрель куни Атлантик-Ситидаги ушбу бокс кечасида ўз жангини ўтказади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар