14:35 / 28.01.2025
11 799

Юрий Белоус: “Ўзбеклар Англия ва Италияда ўйнаяпти, Қозоғистонда бунақаси кўринмайди!”

Юрий Белоус: “Ўзбеклар Англия ва Италияда ўйнаяпти, Қозоғистонда бунақаси кўринмайди!”

Яқинда Қозоғистон футбол федерация россиялик мутахассис Статислав Черчесовни миллий терма жамоа бош мураббийлигидан истеъфога чиқарган эди.

Черчесовнинг Қозоғистон терма жамоасидаги фаолияти муваффақиятли чиқмади. Тажрибали мутахассис 2024 йилнинг 3 июнь куни ушбу терма жамоада ўз ҳамюрти Магомед Адиев ўрнини эгаллаган эди.

Қозоғистон терма жамоаси Станислав Черчесов қўл остида Миллатлар лигаси доирасида олтита учрашувда атиги бир очко тўплади. Бу беллашувларда бирорта гол уролмаган ҳолда ўз дарвозасидан 15 та тўп олиб чиқди.

Бу натижалар мутасаддиларни ҳам, мухлисларни ҳам қониқтирмади. Оқибатда Черчесов лавозимидан озод этилди.

Айни пайтда Россия футболидаги манбалар ва экспертлар Станислав Черчесовнинг истеъфосига муносабат билдирмоқда. Хусусан, таниқли мутахассислардан Юрий Белоус бу масалага муносабат билдириб, Ўзбекистон ва Қозоғистон футболчиларини солиштириб ўтди.

- Агар Черчесов Германия терма жамоасини бошқари, беш-олтита учрашувда ютқазганида, бунинг репутациясига путур етказар эди.

Қозоғистон эса, Магомед Адиев бошчилигида Европа чемпионатига чиқишга даъвогарлик қилган бўлса-да, ҳали ҳеч нарсага эришгани йўқ.

Қозоғистон қандай эканини тушуниб етиш керак. Масалан, Ўзбекистонни олсак, бу мамлакат футболчилари Италия, Англия ва Россияда ўйнаяпти. Қозоғистонда бу даражадаги футболчиларни кўрмаймиз, - деди Юрий Белоус.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчиларидан Элдор Шомуродов 2020 йилнинг кузидан бери Италия А Сериясида иштирок этиб келмоқда. Мамлакатимиз бош жамоасининг энг зўр тўпурари ҳисобланган 29 ёшли ҳужумчи “Женоа”, Специя”, “Кальяри” ва “Рома”да жами 136 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасига 10 та гол урган ва жамоадошларига 14 та голли пас узатган.

Яна бир ҳужумкор футболчимиз Аббосбек Файзуллаев эса, 2023 йилнинг ёзидан бери Россия Премьер-лигасида ЦСКА шарафини ҳимоя қилмоқда. 21 ёшли легионеримиз “армиячилар” сафида шу пайтга қадар 55 маротаба майдонга тушиб, саккизта гол ва 20 та ассист муаллифи бўлди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов эса, Франциянинг “Ланс” клубидаги муваффақиятли фаолиятидан кейин “Манчестер Сити”га кўчиб ўтди. Истеъдодли футболчимиз Англия Премьер-лигасидаги дебютини ҳам нишонлади.

Қозоғистон ва Ўзбекистон миллий терма жамоаларининг ўзаро учрашувлардаги статистикасига эътибор қаратсак, улар етти бор тўқнаш келган.

1992 йилги илк учрашувда қозоғистонликлар кичик ҳисобда ғалаба қозонган бўлса, кейинги олтита беллашувда ўзбекистонлик чарм тўп усталарининг уч маротаба қўли баланд келган ва яна шунча баҳсда кучлар тенг келган.


Манба: Sports.uz


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт