date
views 2 451

Қозоғистонлик 16 ёшли футболчи "Челси" клубига ўтяпти

Қозоғистонлик 16 ёшли футболчи "Челси" клубига ўтяпти
Қозоғистоннинг "Қайрат" клуби 16 ёшли футболчиси Дастан Сатпаев тез орада Лондоннинг "Челси" клубига ўтади.

Маълумотларга кўра, "аристократлар" Дастан Сатпаев учун 4 млн. евро тўлайди ва бу Қозоғистон чемпионати учун рекорд трансфер ҳисобланади.

Дастан "Челси" клуби билан 5+1 схемасида битим имзолайди, аммо у 18 ёшга тўлгунига қадар "Қайрат" клубида ижара асосида тўп тепади.

Дастат Сатпаев "Қайрат" ёшлари сафида 12та ўйинда 19та гол уриб, 7та голли пас беришга муваффақ бўлди.

Манба: Fabrizio Romano
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қозоғистонлик 16 ёшли футболчи "Челси" клубига ўтяпти