"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоасининг 2024—2025-йилги мавсумда Чемпионлар Лигасини ютиш имконияти ҳақида фикр билдирди.
— "Чемпионлар Лигасини ютиш? Ҳозирча бу биз учун имконсиз вазифа. Чемпион бўлган йилимизни эсласам, фақат ғалабани ўйлаганман. Ҳозир эса реал ҳолатни инобатга олиб ҳаракат қиламан.
Бизнинг рақибларимиз бу турнирда катта тажрибага эга. “Реал” муаммоларга дуч келган бўлса-да, сўнгги ўйинларда ўз даражасига қайтди. “Бавария” эса Компани қўл остида ажойиб мавсум ўтказмоқда. Агар эртагаёқ ўйнашга тўғри келганида, биз учун жуда қийин бўларди.
Лекин бир неча ҳафта ичида вазият ўзгариши мумкин. Ким билан ўйнашимизни ҳам ҳозирдан айтиш қийин. Биз яхшилаб тайёргарлик кўрамиз, оптимал формада бўламиз ва кўрамиз келажак бизга нималарни ваъда қилган", — деди Гвардиола CBS Спортс нашрига.
Кеча, 29 январ куни бўлиб ўтган сўнгги турда "Брюгге"ни мағлуб этган "Манчестер Сити" Чемпионлар Лигаси умумий босқичида 22-ўринни эгаллади. Натижада Гвардиола шогирдлари плей-офф йўлланмаси учун "Бавария" ёки "Реал Мадрид" билан ўйнайдиган бўлди. Плей-офф учун қуръа ташлаш маросими 31 январ куни бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар