"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Европа Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичида "Реал Мадрид" билан куч синашишини билгандан сўнг ушбу тўқнашув ҳақида ўз фикрларини қуйидагича изҳор қилди:
"Бу аллақачон дербига ўхшаб кетмоқда, биз кетма-кет тўртинчи йил учрашамиз. Улар ҳар доим бизга муаммо туғдира олган. Шу сабабли, бу йил ҳам биз учун қийин бўлиши табиий.
Шуни ҳам таъкидлашим керак, ўйингача ҳали 2 ҳафта бор. Албатта, кўп футболчиларимиз сафга қайтган бўлишади. Нимадир қила олишимизга эса аминман, чунки ўйинчиларим ўзига хос" - деди Хосеп Гвардиола.
Маълумот учун: мазкур икки клуб ўртасидаги беллашув 11 ва 18 февраль кунлари маҳаллий вақт билан 01:00 да старт олади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар