19:55 / 03.02.2025
1 254

“Арсенал” бош мураббийи “Манчестер Сити”га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?

“Арсенал” бош мураббийи “Манчестер Сити”га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?
“Арсенал” клуби бош мураббийи Микель Артета “Манчестер Сити”га қарши ўйиндан (5:1) сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Мураббий ўйин пайтида ҳис-туйғулари бошқача бўлганини айтди.

“Биз учун ажойиб кун, айниқса, бундай даражадаги рақибни енгганимизни ҳисобга олсак. Агрессив ҳаракат қилдик. Ғалаба қозониш истагингиз кучли бўлса ҳам, “шаҳарликлар”га қарши ўйинда сабрли бўлиш керак. Баъзи ҳолатларда бир оз омадимиз келди.

Бундай ғалаба учун кўп нарса сизнинг фойдангизга бўлиши керак. Биринчидан, стадионда ақл бовар қилмайдиган муҳит муҳим, бундай атмосферада бирор дақиқани бекорга сарфламадик. Бундай вазиятда жамоанинг ўзига ишончи ортади, рақибда эса муаммолар бўлади. Келажакда бу бизга кўп ёрдам беради”, — дейди испаниялик мутахассис.

Маълумот учун, Лондон клуби 24-турдан сўнг 50 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт