23:57 / 05.02.2025
122

Пеп Гвардиола қийин танлов қилиши керак

Пеп Гвардиола қийин танлов қилиши керак
Қишки трансфер ойнасида "Манчестер Сити" тўртта янги футболчи билан шартнома имзолади. Жамоа таркибига ҳимоячилар Абдуқодир Ҳусанов ва Витор Рейс, ярим ҳимоячи Нико Гонсалес ҳамда ҳужумчи Омар Мармуш қўшилди.

Чемпионлар Лигаси қоидаларига кўра, умумий босқичдан сўнг ҳар бир жамоа плей-офф босқичи учун фақат учта янги футболчини рўйхатга киритиши мумкин. Шу сабабли, "Манчестер Сити"нинг янги футболчиларидан бири ушбу турнирда иштирок эта олмайди. Хосеп Гвардиола муҳим қарор қабул қилиши керак бўлади.

Маълумки, аллақачон Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида "Манчестер Сити"нинг рақиби "Реал" бўлиши аниқ. Ушбу учрашувлар 11 ва 19 февраль кунлари бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт