Марсело 37 ёшида фаолиятига нуқта қўйди

Бразилиялик машҳур футболчи Марсело 37 ёшида футболчилик фаолиятини якунлади.
У узоқ йиллар давомида "Реал Мадрид" жамоасида ўйнаб, мухлислар қалбидан чуқур жой эгаллаган. Марсело фаолиятининг илк йиллари (2005—2006) ва сўнгги мавсумини (2023—2024) "Флуминенсе"да ўтказди. 2007—2022-йилларда эса Мадрид клубида асосий ҳимоячилардан бири бўлиб, жамоа билан кўплаб совринлар ютди. 2022/23-мавсумда Грециянинг "Олимпиакос" клубида ҳам тўп сурди.
Марсело ўз фаолияти давомида жами 31 та соврин қўлга киритди ва ўз авлодининг энг муваффақиятли футболчиларидан бири сифатида тарихда қолди.

Изоҳлар 0
…