
"Ал-Наср" Саудия Арабистони чемпионатининг 19-турида "Ал-Файҳа"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди, деб хабар бермоқда Vesti.kz.
Жамоанинг янги футболчиси Жон Дуран (22-дақиқа, 72-дақиқа) дубль қайд этди, учинчи гол эса Криштиану Роналду томонидан 74-дақиқада урилди.
Бу гол Роналдунинг профессионал фаолиятидаги 924-голи бўлиб, шундан 789 таси клуб даражасида, 135 таси эса Португалия терма жамоаси сафида киритилган.
Роналду ҳозирги мавсумда 18 та ўйинда 16 гол ва 3 ассист қайд этган.
Турнир жадвали:
🔹 "Ал-Наср" – 41 очко билан 3-ўринда
🔹 "Ал-Файҳа" – 16 очко билан 14-ўринда
Роналду 2023-йилдан бери "Ал-Наср" шарафини ҳимоя қилмоқда, унинг жамоа билан шартномаси 2024-йил 30-июнда якунланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар