![Жавоҳир Синдаров ўзи қатнашаётган нуфузли турнир ҳақида нималар деди? (интервью)](/uploads/posts/2025-02/048251103d_s5htyk.webp)
Мукофот жамғармаси 75000 минг долларни ташкил этувчи "2025 Freestyle Chess Grand Slam Weissenhaus" турнири давом этмоқда. Ушбу турнирда Нодирбек Абдусатторов ҳамда Жавоҳир Синдаров дунёнинг энг кучли шахматчилари билан баҳсларга киришган.
Ушбу турнирни ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров ёндирмоқда. У мазкур турнир доирасида ҳозирча Винсент Каймар (Германия), Левон Аронян (АҚШ), Владимир Федосеев (Россия), Магнус Карлсен (Норвегия) каби шахматчиларни таслим этди. Айниқса, Карлсен устидан қозонилган ғалаба Жавоҳирга турнир жадвалида пешқадам Фабиана Каруана билан тенгма-тенг очколар тўплаб туришини таъминлаб берди.
Жавоҳир Синдаровдан "Freestyle Chess" турнири ҳақида инглиз тилида интервью олишди. Биз эса уни сизга ўзбек тилига таржима қиламиз.
- Сизнинг сўнгги дақиқаларда турнирда иштирок этишингиз маълум бўлди. Сабаби, Виши Ананд мусобақани тарк этди. Ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?
- Аввалига бироз ҳафсаkам бир бўлди. Сабаби, яхши ўйнадим. Мен Прагнанадҳни мағлуб этдим, ундан олдин эса яна бир қанча кучли рақибларни ҳам таслим этдим. Финалдаги баҳс қийин кечди. Илк баҳсда ғалаба қозондим, иккинчисда эса дуранг ўйнашим мумкин эди, лекин сўнгги сонияда хатога йўл қўйдим ва ўйин тай-брекга ўтиб кетди. Ҳал қилувчи паллада ғалабани қўлдан бой бердим. Албатта, бу уят эди.
- Охир-оқибат барибир сизни турнирга таклиф қилишганини қаердан билдингиз?
- Январь ойида мен Бундеслигада ўйнадим ва у ерда ташкилотчлар Ян-Хенрик ва Себастяьн билан учрашдим. Бизнинг йўлларимиз бир неча бора кесишди ва улар менга ҳар куни табассум қилишларини пайқадим. Ўша пайтда мен улар нега бундай қилишаётганини тушунмадим. Бир неча кундан сўнг оилам билан Дубайда таътилда эдим ва бирдан менга хабар келди: "Freestyle" шахмат ўйнашни хоҳлайсизми?". Албатта, мен дарҳол рози бўлдим. Бу энг яхшиларга қарши ўйнаш учун ажойиб имконият эди!
- Сизга "freestyle" шахмат ёқадими?
- Асосийси, сиз узоқ вақт тайёргарлик кўришингиз шарт эмас. Оддий шахматда сиз тайёргарлик учун 3-4 соат сарфлайсиз, кейин яна 5-6 соат ўйнайсиз. Бу жуда қийин. "Freestyle"да ҳамма нарса сизнинг фикрингизга боғлиқ. Сиз ўзингиз ёдлаган чизиқлар бўйича эмас, балки фақат позицияга қараб ўйнайсиз. Бу қизиқарлироқ!
- Бироқ сиз ҳар доим тайёрланасиз!
- Эҳтимол. Шахматда мунтазам тайёргарлик муҳим, аммо мен кўпроқ ўйин жараёнини яхши кўраман.
- Ушбу турнирга қандай тайёргарлик кўрдингиз?
- Шахмат вазифаларини ҳал қилдим. Мен "Chess960"дан 100 га яқин позицияларни кўриб чиқдим. Бу менга ўйинни тартибга солишга ёрдам беради, лекин уларни эслай олмадим. Асосийси, ўйин суратига тезда мослашиш.
- Магнус ёки Фабиано каби топ шахматчилар ва сиз ўртангизда фарқ қанчалик катта? Сиз уларнинг даражасига қаерда яқинроқсиз - классик ёки "freestyle"?
- Менимча, уларга "freestyle"да яқинроқман. Улар классикда анча кучлироқ. Оддий шахматда дастлабки тайёргарлик кўп нарсани ҳал қилади, аммо "freestyle" шахматда ҳаммаси позицияни тушунишга боғлиқ.
- Бироқ сиз тайёргарликни яхши кўрасиз. Шундай эмасми?
- Баъзан, лекин ҳар куни уч соат дастлабки юришларни машқ қилишни ва кейин яна олти соат ўйнашни тасаввур қилинг. Бу чарчатади. "Freestyle"да сиз шунчаки шахмат ўйнайсиз ва бу ажойиб! “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар