![“Реал”ни биринчи бўлиб ким тарк этиши маълум бўлди](/uploads/posts/2025-02/eeb09d91a0_c641c83084ee695de019275b40e8f.webp)
Мадриднинг "Реал" клуби мавсум якунланиши билан марказий ҳимоячи Хесус Вальехо билан хайрлашишга қарор қилди.
Гарчи жамоада ҳимоячиларга эҳтиёж мавжуд бўлса-да, бош мураббий Карло Анчелотти испаниялик футболчига етарлича ишонч билдирмаяпти. Италиялик мутахассис Вальехо ўрнига табиий позицияси ярим ҳимоя бўлган Орельен Тчуаменини марказий ҳимояда ўйнатишни афзал кўрмоқда.
![](/uploads/posts/2025-02/75b0794cde_nintchdbpict000371861388-e1512769308864.webp)
Вальехо ҳам клуб унга умид боғламаётганини тушуниб етган. У ижтимоий тармоқларда машғулотларидан лавҳаларни баҳам кўриб, агар жиддий ўзгаришлар бўлмаса, Мадридни тарк этишига тўғри келишини англатмоқда.
28 ёшли футболчи 2015 йили "Сарагоса" клубидан 5 миллион евро эвазига "Реал" сафига қўшилган эди. Бироқ шу вақт мобайнида асосий таркибдан доимий жой ололмаган. У фаолияти давомида "Айнтрахт", "Вулверхэмптон" ва "Гранада" клубларида ижарада ўйнаган.
Хесус Вальехонинг "Реал" билан шартномаси 2025 йил 30 июнь куни якунланади. Клуб футболчи билан янги шартнома тузмасликка қарор қилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар