17:38 / 10.02.2025
1 702

Расман: Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтди

Расман: Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтди
Ҳужумчи Дастан Сатпаев фаолиятини Лондоннинг "Челси" жамоасида давом эттиради. Бу ҳақда Олмаота клуби матбуот хизмати маълум қилди.

"Қайрат" ва "Челси" 16 ёшли ҳужумчининг трансфери борасида келишувга эришган. 2026 йилнинг ёзида, балоғат ёшига етганидан сўнг, у расман инглиз клубига ўтади. Унгача Сатпаев "Қайрат" сафида ўйнашда давом этади.

Дастан Олмаота шаҳрида туғилган, 8 ёшида "Қайрат" академиясига кириб, тайёргарликнинг барча босқичларидан ўтган. 2024 йилнинг май ойида 15 ёшли Сатпаев асосий жамоада дебют қилган "Қайрат" тарихидаги энг ёш футболчига айланди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт