00:29 / 11.02.2025
1 065

Жавоҳир Синдоров 1/4 финалда Ҳикару Накамурани мағлуб этди

Жавоҳир Синдоров 1/4 финалда Ҳикару Накамурани мағлуб этди
Вайссенхаус шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 750 минг доллар бўлган нуфузли турнир бўлиб ўтмоқда. Унда Жавоҳир Синдоров америкалик Ҳикару Накамурага қарши тай-брекнинг ҳал қилувчи иккинчи партиясини ўтказди.

1/4 финалнинг асосий икки учрашувида дуранг натижа қайд этилганди. Тай-брекнинг биринчи учрашувида қора доналарда ўйнаганига қарамай, Синдоров ғалаба қозонди. Иккинчи партияни оқ доналарда ўтказган Жавоҳир яна ғалаба қозонди.

Шу тариқа америкалик номдор гроссмейстер Ҳикару Накамурани мураккаб кечган қарама-қаршиликда мағлубиятга учратган Жавоҳир Синдоров мукофот жамғармаси 750 минг долларни ташкил этувчи Freestyle Chess Grand Slam турнирининг 1/2 финалига йўл олди.

Шунингдек, яна бир чорак финал ўйинида Магнус Карлсен Нодирбек Абдусатторовни мағлуб этди.

Синдоров энди 1/2 финалда бошқа бир америкалик гроссмейстер Фабиано Каруанага қарши баҳс олиб боради. Накамура эса 1/4 финалда Нодирбек Абдусатторов сингари 5-ўрин учун курашни давом эттиради.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт