18:57 / 16.02.2025
297

Педру Морейра: "Катта иштиёқ билан ўйнасак, кўп нарсани уддалай оламиз"

Педру Морейра: "Катта иштиёқ билан ўйнасак, кўп нарсани уддалай оламиз"
Хабарингиз бор, эртага "Пахтакор" жамоаси "Жар"да Элит Чемпионлар лигаси доирасида Қатарнинг "Ас-Садд" жамоасини меҳмон қилади. Учрашув олдидан "шерлар" устози Педру Моррейра ва Умар Адҳамзода қатнашиб, журналистларнинг саволларига жаво берди.

"Барчага хайрли кун. Бизни жуда муҳим ўйин кутмоқда. Мақсадимиз жамоанинг ушбу мусобақадаги икки учрашуви орқали барчасини кўздан кечириб олиш эди. Ғалаба қозонган тақдиримизда бизда имконият сақланиб қолади. Шунга ҳаракат қиламиз. Рақиб ҳужумкор футбол кўрсатади, жуда яхши шаклланган жамоа. Бир ойдан ортиқроқ машғулотларда ишлаганларимизни эртага кўрсатишга интиламиз.

Олдимизда турган ўйин ҳақида ўйлашимиз лозим. Зафар қучсак, кейин бошқа нарсалар тўғрисида ўйлаймиз. Бизни Элит лигадан ташқари Ўзбекистон чемпионатида ҳам қизиқарли мавсум кутмоқда.

Рақибда расмий ўйин амалиёти борлиги уларга қўл келади. Мавсум давом этаётган ҳолатда майдонга тушиш яхши. Лекин биз ҳам кўп нарсаларга қодирмиз. Футболчилар ҳам буни ҳис этиб боришмоқда. Жамоа сифатида аста-секин кучайиб боряпмиз.

Учрашувга жуда кўп нарсалар таъсир қилиши мумкин. Катта иштиёқ билан ўйнасак, кўп нарсани уддалай оламиз. Ўйиндаги турли вазиятларга тайёр бўлишимиз керак.

Мухлисларни стадионда кўришдан хурсанд бўламиз ва уларга яхши кайфият тақдим этишга уринамиз. Биз бир оилага айланишимиз лозим", - деди Моррейра.

"Эртанги беллашувда ғалабага эришиб, мухлисларни хурсанд қилишга уринамиз. Тайёргарлигимиз кўнгилдагидек бўлди деб ўйлайман. Ўз ўйинимизни намойиш этишимиз керак. "Садд"ни ўрганиб чиқдик. Уларга қарши олдин ҳам ўйнаганмиз.

Клаудиниога қарши ўйнашга алоҳида тайёрланмадик. Рақибда юқори савияли футболчилар кўп. Жамоавий ўйинга эътибор қаратган ҳолда баҳсга ҳозирлик кўрдик", - дея ўз фикрларини билдирди Умар Адҳамзода.

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" - "Ас-Садд" учрашуви эртага соат 19:00да "Жар" стадионида старт олади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт