
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов Индонезияга қарши ўтган баҳсдан сўнг фикр билдириб ўтди.
"Бугунги ғалабадан хурсандман. Бунинг учун йигитларга раҳмат айтаман, лекин жиддий ўйинлар ҳали олдимизда. Бугунги ўйиннинг натижасини унутиб, кейинги баҳсларга тайёргарлик олиб боришимиз керак. Муҳими — ўзимиз учун очколарни қўлга киритдик, энди бор эътиборимизни навбатдаги ўйинларга қаратамиз", -деди Фарҳод Нишонов.
Шунингдек, мусобақада иккинчи голини киритган жамоа сардори Муҳаммадали Ўринбоев ҳам ўйиндан сўнг фикларини билдирди.
"Ўйин деярли бизни режамиз асосида ўтди, десак бўлади. Гол киритганимиздан сўнг рақибда ҳам имконият бўлди. Лекин танаффус пайти жамоамиз билан бу ўйинда ютишимиз кераклигини гаплашдик ва бор имкониятимизни ишга солдик. Кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандмиз, бироқ гуруҳдаги охирги ўйинда ҳам ғалаба учун майдонга тушамиз", -деди Ўринбоев.
Маълумот учун, ёшларимиз гуруҳдаги сўнгги учрашувни 19 февраль куни Эронга қарши ўтказса, чорак финал учрашувлари 22, 23 февраль кунлари бўлиб ўтади.
Манба: ЎФА матбуот хизмати

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар