date
views 983

"Реал Бетис" "Реал Сосьедад" устидан йирик ғалабага эришди

"Реал Бетис" "Реал Сосьедад" устидан йирик ғалабага эришди
Ла Лиганинг 24-турида "Реал Бетис" ўз майдонида "Реал Сосьедад"ни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувнинг биринчи бўлимида меҳмон жамоанинг футболчиси Игор Субелдия 20-дақиқада қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Иккинчи бўлимда мезбонлар ўз устунлигини намоён этиб, кетма-кет голлар уришига эришди.

Биринчи гол 51-дақиқада Антони томонидан киритилди. 64 ва 69-дақиқаларда эса Марк Рока дубль қайд этди ва "Бетис"га ишончли ғалаба келтирди. "Реал Сосьедад" учун вазият янада оғирлашди, чунки 75-дақиқада яна бир футболчиси, Шералдо Беккер, майдондан четлатилди.

Мазкур ғалаба ортидан "Реал Бетис" турнир жадвалида 8-ўринга кўтарилди, "Реал Сосьедад" эса 11-ўринга тушиб кетди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Реал Бетис" "Реал Сосьедад" устидан йирик ғалабага эришди