08:22 / 18.02.2025
550

Ламин Ямал 17 ёшида 100-ўйинини ўтказди

Ламин Ямал 17 ёшида 100-ўйинини ўтказди
"Барселона"нинг 17 ёшли ярим ҳимоячиси Ламин Ямал фаолиятидаги 100-ўйинини ўтказди.

Ла Лиганинг 24-турида "Райо Валекано"га қарши учрашувда Ямал асосий таркибда майдонга тушди ва бутун ўйинни ўтказди.

Бу унинг "Барселона" сафидаги 83-ўйини бўлди. Шунингдек, у Испания терма жамоаси учун 17 та учрашувда майдонга тушган. 17 ёш ва 220 кунлик Ямал аллақачон 21 та гол уриб, 28 та голли узатма амалга оширган.

Жорий мавсумда у "Барселона" сафида 21 та учрашув ўтказиб, 11 та гол урди.

Аналитик портал Transfermarkt маълумотларига кўра, испан ярим ҳимоячиси 180 миллион евроға баҳоланмоқда.

"Барселона" ушбу ўйинда "Райо Валекано"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт