10:46 / 18.02.2025
6 656

Гвардиола “Реал” устидан ғалаба қозониш имконияти ҳақида нималар деди?

Гвардиола “Реал” устидан ғалаба қозониш имконияти ҳақида нималар деди?
Фото: Иcон Спорт
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоасининг Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичига чиқиш имконияти жуда кам эканини айтди.

“Агар мендан 'Бернабеуда' ғалаба қозониш эҳтимоли қандай, деб сўрасангиз, ҳозирги вазиятни инобатга олган ҳолда, фақат бир фоиз дея оламан. Лекин имконият бор экан, биз ҳаракат қиламиз, бу аниқ”, дея испаниялик мураббийнинг сўзларини келтиради The Independent нашрига.

Маълумот учун, ушбу жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашув “Реал” фойдасига ҳал бўлганди. “Манчестер Сити” икки бор ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо якунда қўшиб берилган дақиқаларда Беллингем томонидан урилган гол сабаб мағлубиятга учради.

Жавоб ўйини эртага, 19 февраль куни бўлиб ўтади. “Манчестер Сити” кейинги босқичга чиқиш учун камида икки гол фарқи билан ғалаба қозониши керак. Агар инглиз жамоаси бир гол фарқи билан ютса, ўйин қўшимча бўлимларга ўтади.

Маълумот учун, “Манчестер Сити” “қироллик клуби” билан баҳсдан сўнг АПЛ 25-тур доирасида учрашувда қатнашди. “Ньюкасл” билан бўлган уй учрашувида “шаҳарликлар” йирик ҳисобда (4:0) ғалаба қозонди. “Реал” клуби эса “Осасуна” билан дуранг ( 1:1) ўйнади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт