22:21 / 18.02.2025
1 265

Карло Анчелотти: “Мен Чемпионлар лигасидаги ҳакамларни афзал кўраман”

Карло Анчелотти: “Мен Чемпионлар лигасидаги ҳакамларни афзал кўраман”
"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти "Манчестер Сити"га қарши жавоб баҳсидан аввал матбуот анжуманида иштирок этди. Италиялик мутахассис ҳакамлар билан боғлиқ муаммолар, бўлажак учрашув ва бир неча футболчиларнинг ҳолати ҳақида гапирди.

- “Эртанги учрашув учун режангиз қандай?
- Бизда ўтган ҳафтадаги билан бир хил режа бор. Деярли ҳеч нарсани ўзгартирмоқчи эмасмиз.

- "Барселона" ва "Райо Вальекано" билан боғлиқ вазият ҳақида нима дейсиз?
- Тўғриси, бу борада айтадиган гапим йўқ. Бундай ҳолатлар ҳали ҳам юз бераётгани ажабланарли. "Осасуна", "Атлетико" ва "Эспаньол" билан содир бўлган воқеалардан норози бўлдик. Кейинги воқеаларни эса гувоҳи бўлгансиз. Шу билан бирга, мен Чемпионлар лигасидаги ҳакамларни афзал кўраман. Ла Лигада жиддий хатолар қилинмоқда ва бу тузатилиши керак.

- ВАРга фикрингиз қандай?
- ВАР ҳакамларнинг қарор қабул қилишига ортиқча вақт сарфлайди. Бу ҳозирги кунда жуда хавфли ҳисобланишини ҳаммамиз биламиз. ВАР фақат ўйинга таъсир қилувчи муҳим вазиятлар учун ишлатилиши керак. У бунчалик кўп қарор қабул қилмаслиги зарур.

- Ғалаба қозониш учун имкониятларингизни қандай баҳолайсиз?
- Ўйиндан олдин Гвардиоладан сўрайман. Уларнинг кейинги босқичга чиқиш имконияти фақат 1% эканига ишонадими? Ишончим комилки, улар бундан кўпроқ имкониятга эга эканликларини ўйлашади, худди бизнинг имкониятимиз 99% эмаслиги каби.

- Ўйинга ёндашувингиз қандай?
- Биз ҳисоб 0:0 ёки 1:0 ҳисобида ютқазмоқдамиз деб ўйнашимиз керак. Сабаби, бундай ҳаракат қилмасак, жуда катта хатога йўл қўйган бўламиз.

- Беллингем, Асенсио, Вальверде, Васкес ва Мбаппенинг ҳолати ҳақида?
- Умид қиламанки, Беллингем дисквалификация қилинмайди. Унинг сўзларини бош ҳакам нотўғри тушунган эди. Албатта, шуни ҳам таъкидлашим жоиз, Асенсио ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ҳам ўйнаши мумкин.

Федерико "Осасуна"га қарши ўйиндан кейин бироз дам олиши керак эди. У сўнгги машғулотни муаммосиз ўтказди. Васкес тўлиқ тикланмаган бўлса ҳам навбатдаги учрашувда захира ўриндиғида бўлиши мумкин.

Килиан Мбаппе ажойиб формадалиги яхши ҳисобланади. Шу билан бирга, бизнинг ҳужум учлигимиз ҳам жуда яхши ўйнамоқда" - деди 65 ёшли мураббий.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт