Анчелотти: "Гвардиолага қарши ўйнаш жонимга тегди"

Анчелотти: "Гвардиолага қарши ўйнаш жонимга тегди"
"Реал" Европа Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи жавоб учрашувида "Манчестер Сити"ни қабул қилади.

Манчестерда бўлиб ўтган дастлабки ўйинда мадридликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса-да, кейинги босқич масаласи бўладиган учрашувда ҳал бўлади.

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти ҳал қилувчи баҳс олдидан рақиб жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳақида фикр билдирди.

— Қаршимда Гвардиолани кўришдан чарчадим. Мен ҳамон уни ажойиб мураббий деб ҳисоблайман, лекин унга қарши ўйнаш жонимга тегди. Шунга қарамай, унинг ишини кузатиш ёқимли жараён, — деди Карло Анчелотти.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар