
Туркия Суперлигасининг 25-туридан ўрин олган "Самсунспор" - "Ризеспор" баҳси якунига етди. Беллашувда меҳмонлар камбек амалга оширган ҳолда, 2:3 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Легионеримиз Ҳусниддин Алиқулов мазкур тўқнашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ўйин ҳаракатланди. Sofascore нашри Ҳусниддин Алиқуловнинг кечаги учрашувдаги ҳаракатларига 6,9 баҳо қўйди.

"Самсунспор" — "Ризеспор" 2:3
Голлар: Самет Акайдин (23, автогол), Эмре Килинч (41) — Ибраҳим Олавойин (52), Али Сов (86), Алтин Зекири (88).
Қуйида ушбу ўйин видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!