
Лионель Месси келаси мавсумда "Барселона" қайтиши мумкин. Бу ҳақда Алекс Кандал хабар қилди. Ушбу журналист Леони "Интер Майами"га ўтиши ҳақида ҳам биринчи бўлиб ёзган эди.
Унинг маълум қилишича "кўк-анорранглилар" раҳбарияти футболчини жамоага қайтариш имониятини жиддий ўрганмоқда. Мессининг асосий мақсади эса 2026 йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига яхши спорт формасида етиб бориш. Бундан ташқари, 8 карра олтин тўп соҳиби "Камп Ноу" га қайтмасдан туриб фаолиятини якунламоқчи эмас.
Месси 2023 йилдан бери “Интер Майами” сафида тўп тепмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йил декабрига қадар амал қилади.
Аргентиналик ҳужумчи 2004–2021 йиллар давомида “Барселона” шарафини ҳимоя қилган. Футболчи Каталония клуби сафида 778 та ўйинда майдонга тушиб, 672 та гол урган ва 303 та голли узатмани амалга оширган.
Маълумот ўрнида, Лео жорий мавсум MLS’нинг 1-тур учрашувида майдонга тушди ва 2 та голли узатма муаллифига айланди. “Интер Майами” эса дастлабки турдан сўнг 1 очко билан 7-ўриндан жой олди.
Маълумот учун, 37 ёшли футболчининг Tranfermarkt порталидаги нархи 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар