Хорватияда қаторасига хет-трик қайд этиш бўйича дунё рекорди ўрнатилди

  • 09 ноябрь 2016, 11:18
  • 4 241
  • Спорт
  • Хорватияда қаторасига хет-трик қайд этиш бўйича дунё рекорди ўрнатилди

    Хорватиянинг «Драчице Джяково» жамоаси ҳужумчиси Степан Лучьянич қаторасига хет-трик қилиш бўйича дунё рекордини ўрнатди.

    Хорватия чемпионатининг 3-дивизиони вакили «Зриньски Дренье»га қарши ўйиндаги хет-трик ушбу футболчи учун кетма-кет 5 учрашувда учтадан гол уриши бўлди.

    Шу тариқа, Лучьянич Япония терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Масасижи Накаяма ўрнатган рекордни янгилади. Япон футболчиси 18 йил муқаддам қаторасига 4 учрашувда хет-трик қайд этганди.

    Лучьянич «Драчице Джяково»да клуб рекордини ўрнатган — у мавсум бошидаги ўйинлардан бирида 6та гол урган ва жамоа тарихидаги рекордни қайд этган.

    » » Хорватияда қаторасига хет-трик қайд этиш бўйича дунё рекорди ўрнатилди