11:19 / 09.11.2016
5 598

Сент-Этьен шаҳри Евро-2016 мусобақасида сарфлаганидан 17 баробар кўп даромад қилди

Сент-Этьен шаҳри Евро-2016 мусобақасида сарфлаганидан 17 баробар кўп даромад қилди

Европа чемпионатининг Францияда ўтиши Сент-Этьен шаҳри бюджетига катта фойда келтирди.

Шаҳар мэриясининг маълум қилишича, мусобақани ўтказишдан тушган даромад 45,1 миллион еврони ташкил қилган. Бу сарфланган пуллардан 17 марта кўп демакдир.

УЕФАнинг меҳмондўст шаҳарлар рейтингида Сент-Этьен Париж ва Ниццадан сўнг учинчи ўринни эгаллади.

Евро-2016 чемпионати финалида мезбон Францияни енгган Португалия ўз тарихида илк марта чемпионликни қўлга киритди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сент-Этьен шаҳри Евро-2016 мусобақасида сарфлаганидан 17 баробар кўп даромад қилди