
Эртага Элит ОЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган "Пахтакор" – "Ал Ҳилол" учрашуви бўлиб ўтади. Саудия Арабистони жамоаси Тошкентга бир қатор йўқотишлар билан етиб келди.
"Ал Ҳилол" матбуот хизматига кўра, 6 нафар футболчи эртага майдонга тушмайди:
- Ўнг қанот ҳимоячиси Ҳамад Ал Ями елкасидан жароҳат олган;
- Қанот ҳимоячиси Жоау Канселу тиззаости пайини узиб олгани учун 8 ҳафта даволанади;
- Чан қанот ҳимоячиси Ренан Лоди ҳозирча спорт залида шуғулланмоқда;
- Ҳужумчи Александар Митрович жамоа Ўзбекистондан қайтганидан кейин машғулотларга қўшилади;
- Марказий ҳимоячи Ҳасан Ал Тамбакти жароҳатдан тикланишда давом этмоқда;
- Чап қанот ҳимоячиси Ёсир Ал Шаҳрони тикланиш жараёнини давом эттирмоқда, жамоа машғулотларининг бир қисмида қатнашди.
Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" – "Ал Ҳилол" беллашуви эртага "Жар" стадионида 21:00 да старт олади.
Манба: alhilal.com “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар