
"Ливерпуль" клуби "Ювентус"нинг ёш ҳужумкор ярим ҳимоячиси Кенан Йилдизни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Англияликлар бунинг учун ёзги трансфер ойнасида 80 млн евро таклиф қилишга тайёр, деб хабар бермоқда TuttoJuve нашри.
Манбаларга кўра, "мерсисайдликлар" 19 ёшли турк футболчисини бу мавсумдан сўнг жамоани тарк этиши кутилган Мохамед Салаҳнинг ўрнида кўрмоқда. Бироқ "Ювентус" Йилдизни сотиш учун камида 100 млн евро талаб қилмоқда.
Ушбу мавсумда Кенан Йилдиз 40 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урган ва 4 та голли узатма амалга оширган. Унинг "Ювентус" билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган бўлиб, Transfermarkt маълумотларига кўра, бозор қиймати 45 млн еврони ташкил этади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар